Бугун, — 22 октябрь куни Хоразм вилоятида Швецариянинг “GLOBOGATE Concept AG” ташкилоти вакиллари билан ҳамкорликда лойиҳа тақдимотлари ўтказилди.
1⃣ Лойиҳа доирасида Урганч Абу Али ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида ташкил қилинган Германия тиббиёт академияси дастурини амалга ошириш юзасидан ўқувчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этилди.2⃣ Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Урганч филиали тингловчилари билан учрашилиб, уларга Германия клиникаларида ишлаш имкониятлари юзасидан тақдимот қилинди.3⃣ Хива шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган ҳамширалар ҳамда Хива Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабалари ўртасида ҳам лойиҳа тақдимотлари қилинди.
4⃣ Куннинг иккинчи ярмида Урганч туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган ҳамшираларга Германияда ишлаш имкониятлари тушунтирилди.
5⃣ Дастурга кўра Миграция агентлиги Хоразм вилоят филиалида ушбу лойиҳада қатнашиш истагини билдирган 20га яқин номзодларнинг хужжатларини кўриб чиқиш ва лойиҳага қабул қилиш жараёни амалга оширилди.
Умумий ҳисобда вилоят бўйича 500 га яқин тиббиёт ходимларига лойиҳа аҳамияти тушунтирилди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ҲАМШИРАЛАР МЕҲНАТИ- ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ.12-05-2025, 18:00
Эълон!14-06-2025, 15:34
Қадрли ҳамширалар! Фидойи ўрта тиббиёт ходимлари!12-05-2025, 10:31
Хоразмда эпидемик вазият қандай?25-02-2025, 14:32
2 май куни Урганч туманида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.2-05-2025, 16:30











