Ishonch telefoni
Bosh sahifa » BOSH SAHIFA / Texnikum yangiliklari » ҲАМШИРАЛАР МЕҲНАТИ- ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ.

ҲАМШИРАЛАР МЕҲНАТИ- ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ.

12-05-2025, 18:00
1
Маълумки, бош қомусимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш   ҳуқуқига эгалиги ҳамда  мазкур ҳуқуқий нормани ҳаётга татбиқ этиш, халқимизнинг тиббий хизматдан розилигини таъминлаш, ҳаётий эҳтиёжларини қондириш мақсадида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини юксак даражага кўтариш- нафақат шифокорлар балки ҳамшираларимиз олдида турган маъсулиятли вазифадир. Яқинда  юртбошимизнинг тиббиёт ходимлари билан ўтказган видеоселекторида  тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини, ойлик маошини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга  алоҳида эътибор қаратилмоқда.                                                                     
Том маънода айтсам,  бугунги кун ҳамшираси ҳақида сўз кетар экан, тиббиётнинг турли соҳаларида кунни-тунга улаб ишлаётган фидойи, билимдон, моҳир, чаққон, эпчил, зукко, эл соғлиғини асраш  йўлида шифокорлар билан бирга  ишлаётган  ўрта  тиббиёт ходимларининг қиёфаси кўз ўнгимизда гавдаланади.
Юртимизда минглаган  ўрта  бўғин мутахассислари  эл  соғлиғини  асраш йўлида шифокорлар билан бир сафда иш олиб боришмоқда. Бугун халқимиз орасида уларнинг беминнат хизматига иши тушмаган, маслаҳатини  олмаган одамни топишимиз мушкул. Зеро, ҳамширалар  ҳамиша  тиббиётнинг  энг олдинги бўғинларида иш олиб борувчи мутахассис ҳисобланади.
Ҳамширалар ўз малакаси, муомала маданияти, тиббий ёрдами орқали инсонлар ишончи ва эътиборини кучайтиришгина  эмас, улар соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашда фидокорона фаолият юритишмоқда. Тиббий-илмий марказлардан тортиб, барча  бўғинда тиббий маслаҳат ёки кўмак сўраб келган инсонга энг аввало улар пешвоз чиқади. Албатта, буларнинг барчаси тиббиёт тизимида эришилаётган натижаларнинг маълум бир қисми холос.                                                                                                                        Ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган вазифалар талайгина. Биз қишлоқ жойларда ҳамшира  қамрови сифатини  янада  яхшилаш, диспансер ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш, аҳолининг барча қатламига ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларимизни янгича мезон ва таъсирчан усулларда олиб боришимиз лозим.                                Ҳар бир ҳамшира эса бу борада тиббиётда олиб борилаётган ислоҳотларга ўзини дахлдор деб ҳисоблаб, унга ўз ҳиссасини қўшишга интилса, ўйлайманки, албатта бу меҳнатининг мевасини тотади.
Халқимизнинг  тиббиёт тизимига, жумладан,  ҳамшира   хизматига ишончи кучаяди, оилада, жамиятда тиббий дунёқараш юксалади. Бу натижалар тиббиёт тараққиёти, инсон саломатлиги, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим пойдевор бўлади. 
Бугун касалликларга  қарши  курашишда хамшираларимизнинг  роли муҳим ахамиятга эга бўлмоқда. 
Бугунги кун қаҳрамонлари минглаб ватандошларимизни дардига  малҳам бўлаётганлиги, улар юзидаги табассум,  қалб изҳорлари эса хамшираларимиз ишининг юксак  даражадаги фаолиятига берилган баҳодир.
Эгаллаган  билимлари сабаб,  кўплаб  ватандошларимизни ҳаётга қайтараётган барча  жонкуяр   хамшираларимизни  «Халқаро   ҳамширалар  куни» байрами  билан  чин дилдан табриклайман. 
Ўз соҳасида сидқидилдан жонбозлик билан ўз меҳнатини аямаётган барча жонкуяр, матонатли ва меҳрибон ҳамшираларимизга  машаққатли   ва шарафли  касбида  мустаҳкам соғлик,  куч-ғайрат, улкан зафарлар тилайман.

Ҳурматли техникум ОМҲ устозлари, азиз талабалар! 
                                                  
Оқ халатингиздек беғубор  қалбингизга  асло  кўз тегмасин!                                                                                                Байрамингиз  муборак бўлсин!
                                                                                                                                                                        Муборак АҲМЕДОВА
Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори                                                                                                                                                         
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.




ru en uz