Ishonch telefoni
Bosh sahifa » BOSH SAHIFA / O'zbekiston yangiliklari » Хоразмда эпидемик вазият қандай?

Хоразмда эпидемик вазият қандай?

25-02-2025, 14:32
44

Хоразм вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида "Хоразм вилоятида ўта ҳавфли юқумли касалликлар профилактикаси" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича мураккаб эпидемик вазият сақланиб қолмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, вабо, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби  ўта хавфли юқумли касалликларнинг республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишининг олди олинмоқда.  
–  Вилоятда қутуриш касаллиги бўйича эпизоотик ва эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда, – дейди  вилоят санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўлим мудири Ҳўжаниёз Матёқубов.– 2024 йилда 2 минг 261 нафар фуқаро антирабик ёрдамга мурожаат этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 2 минг 220 нафарни ташкил этган. Яъни ҳайвонлардан жароҳатланиш 41 ҳолатга ошган. Афсуски, ўтган йилда жароҳат олганларнинг 58,7 фоизини 18 ёшгача бўлганлар ташкил этди. Жароҳат олганларнинг 24,8 фоизи хавфли жойидан (бош, юз, бармоқларидан) жароҳатланган. 2023-2024 йиллар давомида вилоят бўйича юз минг аҳолига нисбатан интенсив хизматлар кўрсатилди.  
Анжуманда  куйдирги, қутуриш, қрим-конго геморрагик иситма, бруцеллёз, вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг этиологияси, эпидемиологияси, эпизоотологияси, клиникаси, қиёсий ва лаборатория ташхиси, даволаш усуллари ва касалликлар профилактикаси бўйича ҳам маълумотлар берилди.  
Тадбир иштирокчилари соҳага оид  кўплаб саволларига жавоблар олди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.




ru en uz