ССВ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирга келиб бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.
Касаллик варақаларини шакллантиришда 2 та рол белгиланган:
- Яратувчи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини юритишга масъул тиббий ходимлар: IT-оператор ҳамшира, бош ҳамшира ёки бошқа тиббий ходим);
- Тасдиқловчи (бош шифокор, унинг ўринбосари, мудир).
Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда UZASBO дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.
Хусусий ташкилотлар ходимининг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотларини олиш учун Mehnat.uz ахборот тизими ҳамда UZASBO дастурий таъминотига интеграция қилинган бўлиши лозим.
#соғлиқни сақлаш
#меҳнатга лаёқатсизлик варақалари
#UZASBO
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Tibbiyot texnikumlarida tashqi mehnat migratsiyasi bilan hamkorlikda uchrashuv5-02-2024, 14:23
2023-2024 yangi o'quv yili boshlandi4-09-2023, 23:04
Abiturientlarga eslatma8-03-2023, 17:45
Hamshiralar akademiyasi tashkil etiladi22-06-2023, 21:23
Yangi hayot uchun, yangi O‘zbekiston uchun5-09-2023, 23:12