Ishonch telefoni
Bosh sahifa » BOSH SAHIFA / O'zbekiston yangiliklari » Шахмат чемпионатига старт берилди

Шахмат чемпионатига старт берилди

21-02-2025, 13:38
154

Бухоро вилоятида жорий йилнинг 21 февраль санасидан бошлаб 10 кун давомида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтади.

Вилоят марказий темирйўл вокзалида мусобақа иштирокчилари тантанали кутиб олинди. Унда вилоят Спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлари бошқармаси раҳбарияти қатнашиб, уларга омад тилади.  

Мусобақалар Бухоро шаҳрининг “Универсал спорт мажмуаси”да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Турнир олдидан мажмуа юқори даражада тайёрланди. Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар рапид, блитс, стандарт йўналишларида беллашади.  
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.




ru en uz