Ishonch telefoni
Bosh sahifa » BOSH SAHIFA / O'zbekiston yangiliklari » Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

27-05-2025, 09:15
15
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.Самарқанд халқаро аэропортида Бош вазирни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.


Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.




ru en uz